Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP раиси ўринбосари томонидан Учтепа туманидаги 12 та маҳалладан кўтарилган муаммолар ҳал қилинди

22.07.2026
563

Учтепа тумани Қозигузар маҳалласида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди. Ҳисобот даврида округдаги 12 та маҳаллада мунтазам учрашувлар ташкил этиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганганини таъкидлади.
Қайд этилганидек, фуқаролар мурожаатлари асосида кўплаб масалалар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса депутатлик назоратига олиниб, уларнинг ижроси изчил таъминланмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Кенгаши сессиялари ва доимий комиссиялар йиғилишларида ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий соҳани яхшилаш, коммунал инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича фаол иштирок этганини маълум қилди. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан 26 марта ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка ахборот берилган.
Учрашув якунида маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, депутатлик назорати ва фуқароларнинг мурожаат қилиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Сайловчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари депутатлик назоратига олиниб, уларни тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш ишлари давом эттирилиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?