Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутати ташаббуси билан М. Улуғбек маҳалласининг 300 метр ички йўлига асфальт ётқизилади

04.02.2026
514

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулло Аслонов Самарқанд туманида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” мақоми берилган “Оҳалик”, “Ўрташиқ” ва “Ўзбеккенти” маҳаллаларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида аҳолининг мурожаатлари тингланиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилма ишлари ҳолати ўрганилди.

Очиқ мулоқотларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, фуқароларнинг таклифлари қайд этилди. Мурожаатлар асосида ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий натижа сифатида, М. Улуғбек маҳалласидаги ички 300 метр йўлга асфальт ётқизиш масаласи кўриб чиқилиб, уни жорий йил март ойида тўлиқ амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Мазкур масаланинг ижроси депутат томонидан доимий назоратга олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?