ЎзЛиДеП депутати ховослик фермерлар муаммоларини бартараф этиш бўйича сўров юборди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Ховос туманидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари ноқонуний олиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Шу боис ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Рискул Сиддиқов мазкур муаммо юзасидан вилоят ҳокими Э.Турдимовга депутатлик сўрови юборди.