O‘zLiDeP депутати ёшлар билан мулоқотда: бандлик ва таълим масалалари муҳокама этилди
Бухородаги “Poykent Bukhara” меҳмонхонаси ҳузуридаги БПТда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Пойкент” меҳмонхоналар асосчиси Комил Рўзиев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Депутат К.Рўзиев O‘zLiDePнинг ёшлар сиёсатини ривожлантиришдаги устувор вазифаларни, хусусан, таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш орқали ёш мутахассисларни тайёрлаш имкониятларини таъкидлади.
У дуал таълим тизими орқали талаба-ёшлар ўқиш жараёнидаёқ амалий тажрибага эга бўлаётгани, бу эса уларнинг келгусида меҳнат бозорида муваффақиятли фаолият юритишларига замин яратишини қайд этди.
Мулоқот якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдирдилар, депутат уларнинг фикрларини тинглаб, ечимларга оид амалий тавсиялар берди.