Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 08-Ноябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутатлари боғчаларда санитария талабларига тўлиқ риоя этилмаётганини аниқлашди

06.11.2025
149

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан болалар овқатланиши сифати ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришга оид қарори ижроси таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама этилди. Депутатлар жамоатчилик назорати доирасида мактабгача таълим ташкилотларидаги шароитлар, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш тизими ҳамда ошхона жиҳозларининг ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар давомида айрим чекка ҳудудлардаги боғчаларда санитария талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани, маҳсулотларни сақлаш ва тақдим этишдаги камчиликлар, менюларда озуқа моддалари миқдорининг меъёрдан пастлиги аниқланди. O‘zLiDeP депутатлари мазкур ҳолатлар бўйича мутасаддиларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берди. Улар таъкидлашича, болалар соғлом ривожланиши учун ҳар бир боғчада таом сифати, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ошпазлар малакаси доимий назоратда бўлиши лозим.

Депутатлар томонидан илгари сурилган таклифлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан узлуксиз ҳамкорликни йўлга қўйиш, овқатланиш жараёнларини электрон мониторинг орқали назорат қилиш ҳамда ошпазлар ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш масалалари алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, болалар менюларида шакар ва ёғ миқдорини камайтириш, сабзавот ва мева маҳсулотларини кўпайтириш орқали рационни бойитиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?