Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП депутатлари ДХШ тизимидаги муаммоларни ўз назоратига олди

03.11.2025
737

Қўқон университети Андижон филиалида Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) соҳасига оид амалий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, партия фаоллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этиб, бу тизимнинг иқтисодий тараққиёт ва янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида ДХШ лойиҳаларини амалга оширишдаги қатор муаммолар — ҳуқуқий асосларнинг тўлиқ ишламаслиги, ташаббусларнинг молиявий қўллаб-қувватланмаслиги ва маҳаллий даражадаги мувофиқлаштириш етишмаслиги каби масалалар кўтарилди. Депутатлар ушбу муаммоларни ўз назоратларига олишини, тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда амалий ечимлар ишлаб чиқишларини маълум қилдилар.

Тадбир якунида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича келишувларга эришилди. ЎзЛиДеП фракцияси ва маҳаллий депутатлар бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, қонунчиликдаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришни ўзларининг доимий назоратига олдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?