Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O’zLiDeP депутатлари ҳудудларда “яшил иқтисодиёт” ва энергетика соҳасидаги муаммоларни ўрганди

02.10.2025
628

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари Ойбек Юлдашев ва Сайдулло Азимов, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партиянинг Андижон вилоят Кенгаши вакиллари иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасида йиғилиш ташкил қилинди.

Тадбир O’zLiDePнинг “Инсон учун – хавфсиз ва қулай муҳит” дастурий мақсадлари доирасида ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва “яшил иқтисодиёт”га босқичма-босқич ўтиш жараёнлари муҳокама қилинди.

Мутахассислар электр таъминоти тизимида инфратузилмани модернизация қилиш, энергия йўқотишларини қисқартириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида фракция аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар тегишли идора ва ташкилотларга тақдим этилиб, уларнинг ижроси устидан назорат олиб борилиши қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?