Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП депутатлари ижтимоий ҳимоя тизимида шаффофликни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади

20.02.2026
507

ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи иштирокида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашида ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва янги ижтимоий хизмат турларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўтган йилдаги ишлар таҳлили қилинар экан, биргина ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиб, мурожаат қилиш тартиби енгиллаштирилди. Фуқаролар “Инсон” марказлари, ижтимоий ходимлар, my.gov.uz портали ёки оилавий шифокорлар орқали мурожаат қилиши мумкин. 2025 йилда 4 967 та аризанинг 4 783 таси қаноатлантирилган. Шу билан бирга, ҳужжатлардаги хатолар, айрим жойларда тушунтириш ишларининг етарли эмаслиги каби муаммолар ҳам мавжудлиги айтилди.

Муҳокамада депутатлар ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қатор таклифлар билдирди. Жумладан, маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун инфратузилмани яхшилаш, чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиш ва аҳолига ёрдам тайинлаш мезонлари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?