Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 08-Ноябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутатлари ишлаб чиқаришдаги тўсиқларни ўрганди: тадбиркорлар ечим кутмоқда

03.11.2025
159

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Ушбу ташрифларнинг мақсади — иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларидаги муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқишдир.

Мўйноқ туманида депутатлар “Mo‘ynoq mineral tuzi” ва “Mo‘ynoq Agro tekstil” корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мулоқотлар чоғида ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий муаммолар сифатида транспорт ва логистика инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмагани, айниқса маҳсулотларни узоқ ҳудудларга етказишда йўллар сифатининг пастлиги сабабли харажатлар ошиши қайд этилди. Шунингдек, электр энергияси таъминотидаги узилишлар иш жараёнига салбий таъсир кўрсатаётгани билдирилди.

Депутатлар бу каби муаммоларни тизимли ҳал этиш учун маҳаллий йўллар ва саноат зоналари логистикасини яхшилаш, барқарор энергия таъминотини таъминлаш ҳамда солиқ ва ҳисобот юритиш тизимини соддалаштириш юзасидан қонунчилик ташаббуслари тайёрлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, ишчи гуруҳлар фаолияти натижалари асосида тадбиркорликни ривожлантириш, агробизнесни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишга доир амалий таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?