Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутатлари кўмагида саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 2 млрд. сўм маблағ ажратилади

16.12.2025
143

Андижон вилоятида “O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида кичик ва ёшлар саноат зоналари фаолияти юзасидан навбатдаги жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди. Унда депутатлар, жамоатчилик ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, саноат зоналаридан фойдаланиш ҳолати, улар самарадорлигини ошириш, ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ва мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, вилоятда 312,8 гектар майдонда 44 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу зоналарга 1265 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, шундан 1030 таси ишга туширилган. Лойиҳалар доирасида 1 трлн 571 млрд сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 18 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Шу билан бирга, самарасиз фойдаланилаётган айрим лойиҳалар бекор қилиниб, ер майдонларини салоҳиятли тадбиркорларга қайта тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан электр таъминоти, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби қатор муаммолар кўтарилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор саноат зоналарида сув, электр ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш белгиланди. Бу чора-тадбирлар кичик бизнес ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?