Asosiy kontentga o‘tish
Жума 31-Октябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

О‘zLiDeP депутатлари наманганлик тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифларини тинглашди

30.10.2025
128

О'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янги Наманган туманида жойлашган кичик саноат зонасида бўлди.

Депутатлар бу ерда фаолият юритаётган “Саркор Мебел” корхонаси иш фаолияти билан танишдилар. Замонавий технологиялар асосида турли хил мебель маҳсулотларини ишлаб чиқараётган ушбу корхонада маҳаллий хомашё ва ресурслардан самарали фойдаланилаётгани, тайёр маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиниши таъкидланди. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч соҳасига айланмоқда, – деди А.Хаитов. – Шу боис бундай корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш биз депутатларнинг доимий эътиборимиз марказида бўлади. Бугунги мулоқотда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда саноат зонасида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича тадбиркорларнинг таклифларини эшитдик. Уларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Депутатлар ташриф чоғида корхона томонидан ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “NamMotors” МЧЖга қарашли “Айқирон-1” насос станцияси фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур иншоот вилоятнинг сув таъминоти тизимини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда объектда замонавий ускуна ва технологиялар жорий этилгани, қувват самарадорлиги ошгани қайд этилди. Депутатлар сув насослари иш жараёни, энергия тежовчи тизимлар ҳамда автоматлаштирилган бошқарув ускуналари билан яқиндан танишдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?