O‘zLiDeP депутатлари Оққўрғонда таълим сифати ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилдилар
O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Оққўрғон туманида мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда устувор вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда таълим соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Эшитувда Оққўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Роҳатали Тожибоевнинг ҳисоботи тингланди.
Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагоглар салоҳиятини юксалтириш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчилар давоматини таъминлаш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ота-оналар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, таълим муассасаларидаги шароитларни яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди. Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.