Asosiy kontentga o‘tish
Жума 04-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутатлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга оид таклифларни муҳокама қилишди

27.07.2026
286

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Наманган вилояти Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Лутфилло Болтабоевнинг ахбороти эшитилиб, маҳсулотлар захирасини шакллантириш, арзонлаштирилган ярмаркаларни кенгайтириш ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Йиғилишнинг иккинчи масаласи Наманган вилоятининг туризм салоҳиятини янада оширишга бағишланди. Наманган вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Абдуллаев томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди. Муҳокамалар давомида халқаро сертификатга эга гидлар тайёрлаш, хорижий тилларни ўқитиш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, инклюзив инфратузилмани ривожлантириш ҳамда валюта айирбошлаш хизматларини янада шаффофлаштириш бўйича муҳим таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар ва депутатлик назорати доирасида амалий тавсиялар берилди. Таъкидланганидек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва туризм инфратузилмасини изчил ривожлантириш аҳоли фаровонлигини юксалтириш, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудуднинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?