Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутатлари Қашқадарёда кадастр тизимидаги муаммоларни ўрганди

06.10.2025
662

Қашқадарё вилоятида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат иишчи гурҳ ўрганишлар олиб боряпти. Ишчи гуруҳ вакиллари вилоят адлия бошқармаси ҳамда кадастр агентлиги фаолиятини ўрганди.

Тадбирда ерга мулк ҳуқуқини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини олишдаги мураккабликлар ва ортиқча ҳужжатбозлик масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар ва фермерлар томонидан кадастр тизимидаги чўзилишлар, навбатдаги муаммолар ҳамда айрим ҳолатлардаги таъмагирликлар ҳақида депутатларга мурожаатлар билдирилди.

Депутатлар ва партия вакиллари барча мурожаатларни синчиклаб ўрганиб, уларни тегишли мутасаддиларга етказиш орқали ҳал этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилишди. Шунингдек, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунчиликдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Учрашувда 2024 йил 5 августда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг жойлардаги ижроси ҳолати бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

O‘zLiDeP депутатлари партиянинг “Иш кабинетида эмас, халқ ичида” тамойили асосида фуқаролар билан очиқ мулоқотни давом эттириб, жойларда кўтарилаётган муаммолар асосида қонунчилик ташаббусларини тайёрлашини маълум қилишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?