Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП депутатлари ташаббуси билан ёш китобхонлар танлови ўтказилди

03.11.2025
666

Китоб — инсон тафаккури ва дунёқарашини юксалтирувчи беқиёс бойлик. Шу маънода, ЎзЛиДеП фаоллари ёш авлодда китобга муҳаббат уйғотиш, уларнинг маънавий камолотини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, партия ташаббуси билан Қоракўл туманида “Пойкент билимдонлари” ёш китобхонлар танлови ташкил этилди. Танловда 13 та мактабнинг 5–11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Якуний босқич 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Ёшлар асарлар мазмунини чуқур англаб, қаҳрамонлар ҳис-туйғуларини таҳлил этдилар, бадиий саҳна кўринишлари ва шеърхонлик билан ўз билимларини намойиш этдилар. Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга ЎзЛиДеП ва таълим муассасалари томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбирда депутатлар ва партия раҳбарлари китоб мутолааси ёшларнинг маънавий етуклиги, билим савияси ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ёшларни “китобни дўст қилинг, билимни йўлдош қилинг!” деган шиор остида билим олишга чорладилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?