Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 06-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP депутатлари янги мактабга 200 та китоб совға қилди

06.10.2026
29

Зарбдор туманида жорий йилда янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Бир кунда 1000 китоб» акцияси ўтказилди.

Акция доирасида халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мактаб кутубхонасига 200 дона бадиий, илмий-оммабоп ва таълимий китоблар тўпламини совға қилди.
Тадбир давомида депутатлар ва партия фаоллари ўқувчи-ёшлар билан мулоқот қилиб, китобхонликнинг аҳамияти, билим олиш ва замонавий касбларни эгаллаш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашдилар.

200 та янги китоб — мактаб кутубхонаси учун яна бир манба, ёшлар учун эса янги билим ва имкониятлар эшигидир.

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» дастури доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши ва маънавий камолотига ҳисса қўшишга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?