Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP ёшлар қаноти аъзолари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди

04.03.2026
505

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташаббуси билан “Ёшлар қаноти” қошидаги “Волонтёрлар клуби” аъзолари учун “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Унда 65 нафар фаол ёшлар Сенат фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Учрашув давомида талабаларга Сенат қўмиталари фаолияти, ялпи мажлисларни ўтказиш тартиби, қонунларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси сенатор Малика Кадирханова томонидан ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янги ташаббуслар хусусида атрофлича фикр билдирилди.

Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқотда ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш ва қонун ижодкорлигида уларнинг овозини кучайтиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?