O'zLiDeP фаоли 20 нафар урганчлик ногирон хотин-қизларни ишли қилди
Хоразм вилоятида “Фаровон оила” акцияси доирасида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари олиб бориляпти. Хусусан,Урганч шаҳридаги “Урганч Миллий тикувчилик” корхонаси фаолияти билан танишилди.
Корхона фаолияти 4 нафар ишчи билан бошланган бўлса, бугунги кунда ишчилар сони 36 нафарга етган. Эътиборли жиҳати, касаначилик асосида ногиронлиги бўлган 20 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.
Улар учун мослаштирилган иш ўринлари ва қулай меҳнат шароитлари яратилган. Бу каби ташаббуслар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаига эга бўлиши ва жамиятда фаол ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.