Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP фаоллари тоза рақобат муҳитини шакллантириш ташаббусини илгари сурди

11.12.2025
209

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Коррупциясиз жамият сари” лойиҳаси доирасида “Коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамжиҳатлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва парламентдаги фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида коррупцияга қарши қатъий кураш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Президентимиз раҳбарлигида соҳага оид ҳуқуқий асослар изчил мустаҳкамланиб, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофлик, жавобгарлик ва ҳисобдорлик тамойиллари кенг жорий этилмоқда. Ҳар бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқилаётгани, жамоатчилик назорати институти кучайтирилаётгани алоҳида қайд этилди.

O‘zLiDeP коррупцияга қарши курашни нафақат ҳуқуқий, балки иқтисодий ва маънавий масала сифатида кўради. Чунки коррупция эркин рақобатни чеклайди, бизнес муҳитини заифлаштиради, инвестиция жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис партия “Коррупциясиз жамият сари” лойиҳаси орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, тадбиркорликни ҳимоя қилиш, очиқ ва адолатли бошқарувни қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифалари сифатида белгилаган.

Ўтган давр мобайнида мамлакат бўйлаб аҳолини, айниқса ёш авлодни коррупцияга муросасиз руҳда тарбиялаш мақсадида 10 мингга яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, 126 та олий таълим муассасасида 145 мингдан ортиқ талаба иштирокида танловлар ташкил этилди.

2025 йил 1 январдан иш бошлаган Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси орқали ҳозирга қадар 11,5 мингдан зиёд давлат хизматчиси, 1200 дан ортиқ ички назорат ходимлари, коррупцияга қарши кенгаш аъзолари ва бир миллиондан зиёд тарбияланувчилар қамраб олинди.

O‘zLiDeP ташаббуси билан коррупцияга қарши кураршиш борасида белгиланган партиянинг чора-тадбирар режаси асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар ойда ҳудудларда прокурор ва ички ишлар бошлиқларининг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш амалиёти йўлга қўйилди ва шу вақтга қадар 500 дан ортиқ очиқ ҳисоботлар ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик иштироки ва депутатлик назорати кучайтирилиб, ҳамкор ташкилотлар билан аниқ режалар ишлаб чиқилди ва 10 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаро, ҳар бир раҳбар, ҳар бир тадбиркор ва жамоатчилик вакилининг бевосита масъулияти эканини таъкидладилар. Шу билан бирга, партиянинг Сайловолди дастурида коррупциясиз иқтисодий муҳит яратиш, тадбиркорлар учун тоза рақобат шароитларини таъминлаш, давлат органлари фаолиятида очиқликни кучайтириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур лойиҳанинг аҳамияти катта экани қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?