O'zLiDeP фарғоналик ёшларнинг IT ва инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар билан учрашув ҳамда “RoboCar” мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда ёшлар IT, сунъий интеллект ва робототехника соҳаларидаги билим ва кўникмаларини намойиш этиб, замонавий технологияларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.
40 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган тадбир ёшларнинг инновацион ғоялари, жамоавий ишлаш кўникмалари ва техник салоҳиятини очиб беришга хизмат қилди. Бундай лойиҳалар ёшларни келажак касбларига тайёрлаш, уларнинг IT соҳасига қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.