Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP фракциясида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури ижроси борасидаги ҳисоботи эшитилди

12.08.2025
634

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.

Депутатлар партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришаётганини таъкидлаб, ҳисоботда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг изчил ривожлантиришни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар батафсил баён қилинганини қайд этди.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган — тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Лойиҳа билан амалдаги 2 та кодекс ва 3 та қонунга тадбиркорларга енгилликлар беришга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштириш, юқори технологиялар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи ва мол-мулк солиғидан имтиёзлар бериш, давлат муассасаси шаклида тузилган ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ерларини ер солиғидан озод қилиш назарда тутиляпти.

Шунингдек, енгил саноат ва хизматлар соҳасини, ипотека бозори ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва креатив паркнинг резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ имтиёзларини тақдим этиш белгилаб қўйилмоқда.

Мунозаралар давомида фракция аъзолари Нуриддин Жабборов, Фирдавс Қурбонов ва бошқалар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида фракция аъзолари томонидан берилган қатор таклифлар эътиборга олиниб, ҳужжат матнида акс этганлигини қайд этдилар.

Депутатлар лойиҳадаги молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш таклифини маъқуллаб, бундай ўзгартириш мамлакатда тадбиркорлик фаоллигини тўғри баҳолаш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида ижобий таъсир кўрсатишини таъкидладилар.

Фракция аъзолари мазкур ҳужжат тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга хизмат қилишини эътиборга олиб, уни маъқулладилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?