Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ҳудудий кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ўқув курслари изчил давом этмоқда

11.02.2026
421

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ташаббуси билан туман (шаҳар) Кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосари — аппарат раҳбарларининг сиёсий ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган махсус ўқув курслари изчил равишда ташкил этилмоқда.

Мазкур ўқувлар партия фаолиятини ҳудудларда янада самарали ташкил этиш, бошқарув тизимида замонавий ёндашувларни жорий этиш, партия ташкилотлари ишини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Республикамиздаги барча 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари аппарат раҳбарларини қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 76 нафар иштирокчи ўқув дастурларини муваффақиятли якунлаб, белгиланган тартибда сертификатларга эга бўлди.

Айни пайтда машғулотлар тасдиқланган ўқув режаси асосида давом этмоқда. Дарслар ва амалий семинарлар тажрибали мутахассислар, соҳа экспертлари, партия фаолиятида катта тажрибага эга амалиётчилар иштирокида олиб борилмоқда. Уларда замонавий бошқарув усуллари, лойиҳавий бошқарув элементлари, ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ишларини такомиллаштириш, жамоатчилик билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш каби долзарб масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, ўқувлар давомида партия дастурий мақсадларини ҳудудларда тарғиб қилиш, электорат билан ишлашнинг инновацион усуллари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилмоқда. Бу эса партия ташкилотларининг очиқлиги, жамиятдаги нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.

Мазкур ўқув курси партия кадрларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, жойларда юзага келаётган муаммоларга тизимли ва профессионал ёндашувни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқув жараёнларининг изчил давом эттирилиши эса O‘zLiDePнинг ҳудудлардаги фаолиятини янада кучайтириш, партиянинг электорат билан боғлиқ ишини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Сайтни янги дизайни ёқдими?