Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Андижонда: тадбиркорлик ва маҳалладаги муаммолар ўрганилмоқда

25.03.2026
278

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятида ўрганишлар олиб боряпти.

Ишчи гуруҳ дастлаб Андижон шаҳридаги “DIROMM” МЧЖ корхонасида бўлиб, унинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Корхонада жинси матодан эркаклар ва аёллар учун замонавий ҳамда сифатли кийим-кечаклар тайёрланаяпти.

Ташриф давомида корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммолар, таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Айниқса, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт географиясини диверсификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда маҳсулотлар асосан Россия бозорига экспорт қилинаётгани таъкидланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Темур Малик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказди. Унда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, аҳоли бандлиги, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?