Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP ишчи гуруҳи Сурхондарёда тадбиркорлик ва хусусий таълим соҳасидаги муаммоларни ўрганди

23.09.2025
572

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик ва хусусий таълим муассасалари фаолиятини ўрганди. Термиз шаҳрида ўтказилган учрашувда хусусий мактаблар учун коммунал тўловларда имтиёзлар бериш ва ер майдони ажратиш масалалари кўтарилди. Шунингдек, уй боғчалари учун давлат томонидан бериладиган кунлик овқат маблағини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Термиз туманида фаолият юритаётган “Афросиёб-Парранда” МЧЖ вакиллари билан бўлиб ўтлаг мулоқотда эса қўшни Афғонистондаги филиаллар билан ҳамкорликдаги ишлар юзасидан муаммоларга тўхталиб, ходимларга кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилиши зарурлигини таъкидладилар. Корхона йилига 50 минг тонна омухта ем ишлаб чиқаради ва маҳсулотларини қўшни мамлакатларга экспорт қилмоқда.

Шунингдек, “Сурхон-Арт-Керамикс” МЧЖда олиб борилган мулоқотда корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун карьер майдони ажратиш масаласи кўтарилди. Бу орқали йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва экспортни кенгайтириш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳ вилоят ҳунармандлари билан ҳам учрашиб, субсидия ажратишдаги муаммолар, бозорларда ҳунармандчилик расталарининг йўқлиги ва хомашё масаласига оид таклифларни ўргандилар. Ушбу ташрифлар натижасида билдирилган таклиф ва ташаббуслар тегишли вазирлик ва идораларга етказилиши белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?