Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP ишчи гуруҳи: тадбиркорларнинг маҳсулот сифати, таннарх ва қонунчилик бўйича таклифлари ўрганилди

22.12.2025
418

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди.

Хусусан, Қарши шаҳрида жойлашган “Лангар ватер” МЧЖ фаолияти билан танишувда спиртсиз ичимликлар, жумладан минерал ва маъданли ичимлик сувлари ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди. Корхона фаолияти маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, ичимлик сувини қадоқлашда QR (CR) кодларни жорий этиш бўйича амалдаги қонунчиликда айрим ноаниқликлар ва ортиқча маъмурий юклама мавжудлиги таъкидланди. Экологик тоза ва минералларга бой сувлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун меъёрий талабларни соддалаштириш зарурлиги билдирилди.

Ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги “UzShoes” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятини ҳам ўрганди. Беларусь ҳамкорлари билан ташкил этилган мазкур корхона замонавий технологиялар асосида пойабзал ишлаб чиқариб, маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга экспорт қилмоқда.

Ўрганишлар якунларига кўра, сунъий интеллект ва инновацион ечимларни жорий этиш ижобий ҳолат сифатида баҳоланди. Айни пайтда, халқаро рақобат кучайиб бораётгани маҳаллий корхоналардан маҳсулот сифатини ошириш, таннархни пасайтириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни талаб этаётгани қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?