Жума 13-Июн 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ишсиз фуқароларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини қўллаб-қувватлайди

25.02.2025
366

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари навоийлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 Партия вилоят Кенгаши масъуллари, депутатлар, ёшлар, партия  фаоллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган мулоқотда O‘zLiDePнинг келгуси йиллардаги мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, партия барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, туман, шаҳар ва маҳаллаларнинг мастер-режалари устида ишлашда депутатлик гуруҳи вакилларидан иборат жамоатчилик назоратини кучайтирган ҳолда бу борадаги ислоҳотларимиз кўлами ва қамровини янада оширишни устувор вазифаси, деб билади.

Шунингдек, партия келгуси йилларда аҳоли бандлиги ва ишбилармонлигини фаол қўллаб-қувватлайди. Хусусан, тадбиркорлар сектори қамровини янада ошириш, ишсиз фуқароларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, корхоналар буюртмаси асосида касбга тайёрлаш амалиётини жорий қилиш, ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қилиш партиянинг устувор вазифасидир.

Партия сайловолди платформасида ишсиз фуқароларни  тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва замонавий молиявий инструментлардан кенг фойдаланиш учун имконият яратиш, ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ишсиз фуқароларга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш ҳам белгиланганлиги такидланди.

Муҳокама иштирокчилари партия томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларни чуқур англаган ҳолда юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтишди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати 

Сайтни янги дизайни ёқдими?