Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 17-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP кексалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

02.12.2025
266

O‘zLiDePнинг “Кексаларга мадад” лойиҳаси доирасида “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда парламент депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда партия фаоллари иштирок этиб, кекса авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, уларга муносиб шароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бири экани таъкидланди.

Учрашувда O‘zLiDePнинг Дастури ва Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш концепцияси атрофлича муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсадлари — кексаларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, солиқ ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш механизмларини соддалаштириш, шунингдек, маҳалла–оила–жамият ҳамкорлигини кучайтиришдан иборат экани қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан профилактик тиббий кўрикларни мунтазам йўлга қўйиш, патронаж хизмати, реабилитация марказлари фаолиятини ривожлантириш, “Кекса инсон картаси” орқали ижтимоий имтиёзларни кенгайтириш, ҳудудларда “Кексалар марказлари” ва “Ижтимоий хонадонлар”ни ташкил этиш каби йўналишлар таклиф этилди. Қонун қабул қилиниши натижасида кексаларнинг турмуш сифати яхшиланиши, ижтимоий ҳимоянинг кучайиши ва жамиятда кекса авлодга бўлган ҳурматнинг янада ошиши кутилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?