Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП когонлик ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлайди

08.06.2026
440

Когон тумани Политехникумида ЎзЛиДеПнинг “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида фаол ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ғоялари ва уларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳунармандчиликни ривожлантириш, маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш, онлайн савдо кўникмаларини ошириш ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, “устоз-шогирд” тизимини кенгайтириш ва ёшларни бизнес фаолиятига кенг жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?