Asosiy kontentga o‘tish
Жума 02-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“O‘zLiDeP кубоги” спорт мусобақаларида партия аъзолари фаол иштирок этмоқда

02.10.2026
32

Фарғона вилоятида ҳам “O‘zLiDeP кубоги” спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Унда вилоятда фаолият юритаётган 1 261 та бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этмоқда. 

Мусобақанинг футбол тури бўйича Фарғона шаҳар босқичида шаҳардаги бошланғич партия ташкилотлари жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, ЎзЛиДеПнинг Фарғона давлат университети қошидаги бошланғич партия ташкилоти жамоаси шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритди ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш керак, “O‘zLiDeP кубоги” спорт мусобақалари партия аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, партия ташкилотлари фаолиятида спорт ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган.

Сайтни янги дизайни ёқдими?