Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 29-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP кубогида 91 ёшли отахон ҳам иштирок этди

29.10.2026
79

O‘zLiDeP ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Хоразм вилоятидаги бошланғич партия ташкилотлари фаоллари ўртасида шахмат бўйича O‘zLiDeP кубоги мусобақаси ўтказилди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган вилоят босқичида туман ва шаҳарлардаги саралаш мусобақалари ғолиблари иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Беллашувлар партия фаоллари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, интеллектуал спорт турларини оммалаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилди.

Мусобақа вилоятдаги 1 292 та бошланғич партия ташкилоти ва 185 мингдан зиёд аъзони қамраб олган партиявий-оммавий ишлар доирасида муҳим аҳамият касб этди. Беллашувларнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири 91 ёшли Ҳаитбой Салаевнинг иштирок этгани бўлди. Бу шахматнинг ёш танламаслигини, инсон тафаккури, хотираси ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Мусобақа якунига кўра, аёллар ўртасида Ойша Ражапова, эркаклар ўртасида эса Қаҳрамон Матюсупов ғолибликни қўлга киритишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?