Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP Мурожаатнома мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб қилмоқда

09.01.2026
549

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини партия электорати ҳамда кенг жамоатчилик орасида чуқур англатишга қаратилган семинар ва давра суҳбатлари изчил равишда ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Қашқадарё вилояти Касби туманида маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида қатнашди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Мурожаатномаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги стратегик дастур бўлиб, у барча даражадаги партия тузилмалари фаолияти учун муҳим дастуриламал сифатида хизмат қилади.

Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар — маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, ички бозорда талабни рағбатлантириш, касбларни ривожлантириш ҳамда меҳнат бозорининг янги архитектурасини шакллантириш каби вазифалар O'zLiDePнинг сайловолди дастурида белгиланган мақсадлар билан уйғун ва ҳамоҳанг экани алоҳида қайд этилди.

Қашқадарё вилояти Касби туманида ташкил этилган давра суҳбатида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?