Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 28-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP нукуслик ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлайди

13.11.2025
335

Нукус шаҳрида ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбир Ёшлар маркази ва Ёшлар технопарки ҳамкорлигида, партиянинг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими томонидан ташкил этилди.

Иштирокчиларга партия фаолияти, ёшлар сиёсати ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ёш тадбиркорлар учун грантлар, стартаплар ва имтиёзли кредит дастурлари тақдим этилди.

Учрашувда ёшлар ғоя ва таклифлари билан ўртоқлашиб, тенгдошлари лойиҳалари билан танишдилар. Партия вакиллари ёшларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?