Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 01-апрел 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинар-тренинг ўтказди

16.10.2025
586

Нукус шаҳар Ёшлар марказида “Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик” лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда партия фаоллари, тижорат банклари мутахассислари, киберхавфсизлик соҳаси вакиллари ҳамда нуфузли таълим муассасалари талабалари иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш, уларни шахсий маблағларни тўғри бошқариш ва замонавий молиявий хизматлардан хавфсиз фойдаланиш кўникмалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Маърузалар давомида иштирокчиларга банк карталаридан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари, омонатларни режалаштириш усуллари, инвестиция асослари ҳамда кибержиноятлардан ҳимояланиш йўллари ҳақида амалий тавсиялар берилди. Шу билан бирга, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан яратилган имкониятлар ва имтиёзли кредитлар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Семинар интерактив шаклда ташкил этилди — талабалар ўз бизнес ғоя ва режаларини баён этиб, мутахассислардан фойдали маслаҳатлар олдилар. Савол-жавоб қисмида эса қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?