Шанба 28-Июн 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП раҳбари пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди

27.06.2025
91

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Касби туманидаги Мўғлон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «SULTON TEX GROUP» хусусий корхонаси”да трикотаж-тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни, ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт - шароитлар билан танишдилар.

Эътиборли жиҳати, бугунги кунда корхонада энг самарали иқтисодий тизим бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилинган бўлиб, пахта етиштиришдан бошлаб, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот қилиб сотишгача бўлган жараён ушбу корхонанинг ўзида амалга оширилаётир. Бу орқали маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва сифатини оширишга эришилмоқда.

Партия етакчиси маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тайёр маҳсулот турларини ва экспорт географияси кенгайтириш борасидаги ишларни янада кенгайтириш, пахта-тўқимачилик кластерини такомиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?