Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП сайёр қабулида 23 та муаммо жойида ҳал этилди

29.04.2026
691

ЎзЛиДеП ташаббуси билан Андижон вилояти Балиқчи туманида “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 50 дан зиёд мурожаат келиб тушди ва уларнинг 23 таси жойида ҳал этилди. Жумладан, ёшлар ва аёллар бандлиги таъминлаш, таълим олиши ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Шунингдек, тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Балиқчи туманидаги “Марказ”, “Тўда”, “Аралхон”, “Қияли”, “Омонариқ” маҳаллаларида яшовчи 20 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ногиронлиги бўлган шахсларга 2 та ногиронлик аравачаси, 2 та эшитиш мосламаси, 2 та қўлтиқтаёқ олиб берилди.  

Сайтни янги дизайни ёқдими?