Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 02-май 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP тадбиркорларни ҳимоя қилишда Бизнес-омбудсман билан яқиндан ҳамкорлик қилади

30.04.2026
169

O‘zLiDeP ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девони ўртасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. “Халқ билан бирга” лойиҳаси доирасидаги мазкур ҳамкорлик мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади

Меморандум доирасида тадбиркорлар мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш, “тезкор ҳуқуқий ҳимоя” тизимини жорий этиш, ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишда парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлари имкониятларини сафарбар қилиш каби аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш, тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Ҳамкорлик йўналишларида ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, IT, финтех, “яшил иқтисодиёт” ва стартаплар соҳасида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, халқаро тажрибани ўрганиш, семинар ва анжуманлар ташкил этиш орқали тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларни ошириш режалаштирилган.

Ушбу ҳужжат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?