ЎзЛиДеП ташаббуси билан Мурожаатнома мазмун-моҳияти хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этилмоқда
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ЎзЛиДеП ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутат аёллари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда партия фаоллари иштирок этиб, Мурожаатномада белгиланган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, улар учун имтиёзли кредитлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва аёллар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, ЎзЛиДеП томонидан 10 йил давомида ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Танловнинг 2025 йил Республика босқичи ғолиби Азиза Ҳасанованинг тажрибаси иштирокчилар учун намуна сифатида келтирилди.
Давра суҳбатида партия ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳасини жорий этиш режалари билдирилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва иқтисодий фаоллигини оширишда ЎзЛиДеП аёллар қанотининг масъулияти янада кучайтирилиши таъкидланди.
Тадбир доирасида партия вакиллари тадбиркорлик субъектлари ва тиббиёт муассаларида ҳам бўлишди.