O‘zLiDeP тизимида кадрлар малакасини оширишга қаратилган ўқувларнинг биринчи босқичи якунланди
Йил бошида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг 2025 йил 29 декабрдаги қўшма йиғилиши баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида сиёсий куч ходимларининг бир неча босқичли ўқувлари ташкил этилиши белгиланган эди.
Дастлаб партия туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбарларининг сиёсий ва профессионал малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилиб, унда жами 191 нафар тингловчи мувафаққиятли қатнашиб, махсус сертификатга эга бўлди. Кўзланган асосий мақсад ҳудудий ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш, раҳбар ходимларнинг сиёсий саводхонлиги ва бошқарув кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу ўқувларнинг навбатдаги босқичида партия вилоят кенгашлари аппарат ходимлари ва алоҳида йўналишлар бўйича бўлим мудирлари ўқув машғулотларида қатнашади.