Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP Урганч шаҳридаги 11 та маҳаллада бепул тиббий кўрик ўтказди

15.01.2026
558

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникасида “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши курашади!” шиори остида бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш, профилактика тадбирларини кучайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди.

Акция давомида Урганч шаҳридаги “Гулзор”, “Гулшан”, “Ҳамжиҳатлик”, “Юқори боғ”, “Бинокор”, “Шодлик” маҳаллаларида яшовчи 40 ёшдан ошган аёллар малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларда бачадон бўйни саратони хавфини аниқлаш мақсадида колпоскопия усулида махсус скрининг текширувлари амалга оширилди.

Тадбир доирасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва мунтазам профилактик кўрикларнинг аҳамияти ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар бундай акциялар аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва тиббий маданиятни оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, ташаббус учун партия ва  ташкилотчиларга миннатдорлик билдирдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?