Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP Урганчлик ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

13.04.2026
381

Урганч шаҳридаги Маъмун университетида O‘zLiDeP ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон ёшлари: фаровонлик ва инновацион келажак сари” мавзусида учрашув ўтказилди.

“Халқ билан бирга” дастури доирасида ташкил этилган ушбу учрашувда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва ташаббуслари тингланди.

Мулоқотда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, грант ва имтиёзли кредитлар ажратиш, шунингдек, замонавий таълим имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар университетда яратилган шарт-шароитлар, жумладан “Бизнес hub” маркази ва инновацион имкониятлар билан ҳам танишдилар.

Учрашув давомида ёшлар ўз ғоя ва таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?