Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 07-май 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ва Япония Либерал-демократик партияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

03.05.2026
200

2026 йил 3 май куни ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасида Таро Коно бошчилигидаги Япония Либерал-демократик партияси (ЯЛДП) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда шунингдек икки давлат парламентлари аъзолари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида иштирокчилар кейинги йилларда Ўзбекистон–Япония муносабатлари кенгайтирилган стратегик шериклик форматига ўтганлигини алоҳида қайд этишди. Учрашув иштирокчилари айниқса, 2025 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи ва ушбу ташриф давомида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги даражага олиб чиққанлигини таъкидлаб ўтишди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Япония билан сиёсий, иқтисодий соҳаларда ҳамкорлиги, инвестиция, инновация, таълим ва бошқа қатор йўналишларда ўзаро манфаатли алоқалари тизимли равишда ўсиб бораётганлиги давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яқин дўстликка асосланган муносабатларнинг яққол натижаси эканлиги таъкидланиб, келажакда ушбу йўналишлардаги саъй-ҳаракатларни янги даражаларга олиб чиқиш учун зарур имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Мулоқотда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашда икки давлат етакчи партиялари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг ўрни хусусида гап борди.

Партиялараро ҳамкорлик механизмнинг бу борадаги имкониятлари, уларни ишга солиш учун амалга оширилиши керак бўлган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Икки томонлама муҳокамалар сўнгида O'zLiDeP ва ЯЛДП ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мазкур Меморандум доирасида томонлар партия қурилиши, парламент фаолияти, кадрлар сиёсати ва таълим соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олишди. Шунингдек, партия фаолиятини рақамлаштириш, институционал ривожланиш ва замонавий бошқарув усулларини кенг жорий этиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Меморандумда ушбу давлатларнинг миллий парламентларидаги партия фракциялари аъзолари ва маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик корпуслари вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, ёшлар ва хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.

Тадбир якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?