Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 06-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ва Тожикистон Халқ демократик партияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

05.09.2026
175

2026 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тожикистон Халқ Демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари Маликшо Неъматзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, тарихий яқинлик, муштарак маданий ва маънавий қадриятлар икки халқни бир-бирига чамбарчас боғлаб туриши таъкидланди. Айниқса, сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва очиқ мулоқоти туфайли мамлакатларимиз муносабатлари янги, стратегик аҳамиятга эга босқичга кўтарилди.

2024 йилда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши, унинг 2025 йил март ойида кучга кириши ҳамда жорий йил март ойида давлат раҳбарларининг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича келишувлари бу жараённинг муҳим сиёсий асосини яратди. Партиялараро ҳамкорлик эса ушбу яқинлашувнинг муҳим ва амалий йўналишларидан биридир.

Икки томонлама муҳокамалар сўнгида O‘zLiDeP ва ТХДП ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Мазкур ҳужжат икки партия ўртасидаги алоқаларни тизимли йўлга қўйиш ва уларга аниқ амалий мазмун беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Меморандум доирасида партиялар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ижодкорлиги ва партиявий фаолият бўйича тажриба алмашиш, депутатлар ҳамда маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишларга устувор аҳамият қаратилади. Шунингдек, тадбиркорлик ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инновацияларни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Томонлар, шунингдек, қўшма ишчи гуруҳлар тузиш, форумлар, учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш, илғор тажриба алмашиш ҳамда аниқ дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар. Бу эса партиялараро ҳамкорликни фақат учрашувлар доирасида эмас, балки аниқ натижаларга қаратилган амалий шериклик даражасига олиб чиқиш имконини беради.

O‘zLiDeP ва ТХДП ўртасида имзоланган Меморандум ўзбек ва тожик халқларининг муштарак манфаатларига хизмат қиладиган янги ташаббус ва лойиҳалар учун мустаҳкам замин яратади.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Сайтни янги дизайни ёқдими?