Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP вакиллари Туркияда ўтказилган ICAPP Аёллар қанотининг 9-йиғилишида иштирок этди

15.04.2026
248

Жорий йил 9–11 апрель кунлари Истанбул шаҳрида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) Аёллар қанотининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари С. Муслимова ва Л. Раҳимова иштирок этишди.

11 та давлатдан ташриф буюрган 13 та етакчи сиёсий партия вакиллари қатнашган анжуманда “Глобал ўзгаришлар даврида аёллар етакчилиги” мавзусига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, тинчликни асраш, глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашда хотин-қизларнинг ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирок этди. У ўз сўзида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш масалаларига тўхталди.

Анжуман доирасида O‘zLiDeP делегацияси бир қатор ҳамкор сиёсий партиялар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан мулоқотда бўлишди. Хорижий сиёсий ташкилотлар билан самарали мулоқотлар олиб борди. Жумладан, ICAPP Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, “Адолат ва тараққиёт” партияси раисининг Ташқи алоқалар бўйича ўринбосари, Туркия Буюк миллат мажлиси депутати З.Сиракая, шу партиянинг Туркий давлатлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари, Туркия Буюк миллат мажлиси депутати К.Зорлу, қолаверса, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва бир қатор бошқа давлатлар етакчи сиёсий партиялари халқаро департаментлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказдилар.

Учрашувлар якунида аёллар етакчилигини ривожлантириш, бу борада тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Самарали ўтган мазкур ташриф партиянинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда муҳим қадам бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?