Asosiy kontentga o‘tish
Душанба 12-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” лойиҳасига старт берди

19.01.2026
602

ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар давомида экспорт корхоналари олдида турган муаммолар, хусусан логистика, сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур ўрганиш ЎзЛиДеПнинг “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” партиявий лойиҳасига амалий старт берилгани билан аҳамиятли бўлди. Лойиҳа маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги бюрократик тўсиқлар, молиявий қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологиялар масалалари юзасидан таклифлар билдирилди. Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари, грантлар ва инфратузилмавий ёрдамни кенгайтириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?