Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 13-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP “Янги Тошкент — ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбирларини ташкил этади

13.10.2026
108

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Янги Тошкентни замонавий бизнес ва инновациялар марказига айлантириш жараёнида тадбиркорлар ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш, партиянинг ушбу йўналишдаги иштирокини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Янги Тошкентда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, тадбиркорлик учун яратилаётган имкониятлар ҳамда инвестициявий муҳитни янада яхшилашда партиянинг вазифалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Янги Тошкент нафақат замонавий инфратузилмага эга шаҳар, балки тадбиркорлик, инновациялар, таълим, тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланган янги иқтисодий марказ бўлиши керак. Шу боис O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган лойиҳалар доирасида тадбиркорлар ва инвесторлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилади.

Йиғилишда ушбу вазифаларни тизимли ташкил этиш мақсадида партия депутатлари, фаоллари ва ҳудудий кенгашлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш, штаб фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди. Шунингдек, инвесторлар билан манзилли ишлаш, тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш, муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилишга қаратилган иш-режаси белгилаб олинди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқотни янада кенгайтириш учун O‘zLiDePнинг рақамли платформасини яратиш, аҳоли ва бизнес вакилларининг фаоллигини ошириш мақсадида “Янги Тошкент — ўзимизники” шиори остида челленжлар ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилди. Мазкур ташаббуслар орқали партия Янги Тошкентни бунёд этиш жараёнида тадбиркорлик субъектларининг иштирокини кенгайтириш, хусусий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?