Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлайди

02.03.2026
372

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан Фарғона давлат университетида “Ёш олимлар лигаси” доирасида “Глобал жараёнлар фонида илм-фаннинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбир ёш олимлар ва талабаларнинг илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларни рағбатлантиришга қаратилди.

Анжуманга 63 дан ортиқ илмий мақола келиб тушди, шундан 25 таси нашрга тавсия этилди. Жумладан, университет талабаси Мадаминов Ўлмасжон туризм соҳасида халқаро ҳуқуқнинг ўрни ҳақидаги илмий иши билан фаол иштирок этди.

Бундай ташаббуслар ёшларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш, уларнинг ғояларини амалиётга жорий этиш ва мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган янги илмий ечимларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?