O'zLiDeP ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Қўқон тиббиёт техникумида "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда 200 нафар талаба иштирок этди.
Учрашувда “Халқ билан бирга” дастури доирасида ёшларни замонавий касбларга йўналтириш, инновацион фикрлашни қўллаб-қувватлаш, айниқса сунъий интеллект ва стартап ташаббусларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар — сифатли таълим, бандлик ва интеллектуал салоҳиятни ошириш устувор йўналишлар сифатида таъкидланди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг фаоллигини ошириш ва уларни янги ташаббусларга кенг жалб этишга хизмат қилади.