Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеПда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

27.03.2026
527

Жорий йилнинг 27 март куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, очиқ ва ишончли мулоқотларга асосланган муносабатлар изчил ривожланаётгани таъкидланди. Шунингдек, сиёсий партиялар ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш халқ манфаатларини илгари суришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Элчи томонидан икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга яқинлашаётгани ва 2030 йилгача бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Мулоқот давомида ЎзЛиДеП ва “Белая Русь” партияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро конференциялар ва форумларда ўзаро иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтиб, келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?