Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDePнинг бир қатор тадбиркор аъзолари Президент томонидан мукофотланди

18.08.2025
684

Давлатимиз раҳбарининг Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармони қабул қилинди.

Таъкидлаш керак, мазкур фармон мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётган тадбиркорлар учун жуда катта эътирофдир.

Шунингдек, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш каби йўналишларда мувафаққиятга эришган тадбиркорлар сафини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонларнинг меҳнатига берилган юксак баҳодир. Президентимизнинг фармони билан мукофотланганлар орасида O'zLiDeP фаоллари ҳам борлиги бизни янада қувонтирди.

O'zLiDeP эътироф ва эъзоз топаётган фаол ва ташаббускор тадбиркорларни бугунги ютуқлари билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилайди.

___

«Шуҳрат» медали билан

  1. Жалолов Элёржон Мадаминович - Қува туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, гул етиштирувчи, Фарғона вилояти
  2. Бабакулова Юлдуз Абдугаффаровна - Гулистон туманидаги «Юлдуз Абдуғаффоровна» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
  3. Тухтаниязов Ботиржон Мухтарович - Тошкент туманидаги «Тўхтаниёз ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти
  4. Хикматов Фуркат Шухратович - Паркент туманидаги «Batu Export» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  5. Хакимов Мирхаёт Мирхамидович - Ангрен шаҳридаги «National Ceramics» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  6. Илхомов Шухрат Шарифович - Қибрай туманидаги «Navruz International Corp» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти
  7. Хамидова Зарина Истамтошевна - Нурота туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд-каштачи, Навоий вилояти
  8. Абдурахманов Илхомжон Турсунович- Пахтакор туманидаги «Paxtakor Teks» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
  9. Косимов Саёт Салимович- Когон туманидаги «Kogon Mars Plyus» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти 
  10. Ражабов Ботир Жўраевич- Бандихон туманидаги «Омад» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан

  1. Исмоилов Абдулхошим Мамасобирович - Андижон туманидаги «Равон тараққиёт орзуси» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти
  2. Маматджанов Фарход Фахритдинович - «Uztex» тўқимачилик корхоналари гуруҳи директорлар кенгаши раиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  1. Артикходжаев Жахонгир Абидович - Тошкент шаҳридаги «Akfa Group» компаниялар гуруҳи асосчиси

«Дўстлик» ордени билан

  1. Махмудов Мурабит Адилханович- Зомин туманидаги «Zomin Brewery» масъулияти чекланган жамияти директорлар кенгаши раиси, Жиззах вилояти

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?