Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDePнинг “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “Янги обод”лик Гулбаҳор Матчановага молиявий ёрдам ва дори-дармонлар берилди

24.04.2026
499

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги “Центр здоровья” хусусий клиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда “Шодлик”, “Ал Хоразмий” ва “Гулшан” маҳаллаларида яшовчи 67 нафардан ортиқ хотин-қизлар эндокринолог, терапевт, гинеколог, стоматолог каби мутахассислар кўригидан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар томонидан аёлларга касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва айниқса, онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Шу билан бирга, акция иштирокчилари бундай бепул тиббий хизматлар аёллар саломатлигини назорат қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Акция доирасида манзилли ёрдам ишлари ҳам амалга оширилди. Жумладан, “Янги обод” маҳалласида яшовчи онкологик касаллик билан курашаётган Гулбаҳор Матчановага молиявий ёрдам ва дори-дармонлар етказиб берилди. Шунингдек, “Гулшан” маҳалласидаги Жамила Рўзметовага ҳам моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?